Роналду жаҳон чемпионатларидаги голлари сони бўйича Марадонага етиб олди

00:10 25 Ноябрь 2022 Спорт
897 0

Фото: Reuters

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги Ганага қарши ўйинда гол урди.

37 ёшли ҳужумчи пенальтини голга айлантирди ва жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ёрдам берди. Ушбу аниқ зарбаси билан Роналду бешта жаҳон чемпионатида гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бунгача у 2006, 2010, 2014 ва 2018 йилги жаҳон чемпионатларида рақиблар дарвозасига гол киритган эди.

Шу тариқа у жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича Роналду аргентиналик Диего Марадона, германиялик Руди Фюллер ва бразилиялик Ривалдога етиб олди.

Жаҳон чемпионатларида гол киритиш бўйича рекорд Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчи Мирослав Клозега тегишли. Унинг ҳисобида мундиалларда киритилган 16 та гол бор. Роналдуда бу кўрсаткич 8 тани ташкил этмоқда.

Роналду бешинчи марта жаҳон чемпионатларида қатнашаётган кам сонли футболчилардан бири. Худди шундай кўрсаткичга мексикалик Рафаэл Маркес, Антонио Карбахал, германиялик Лотар Маттеус ва аргентиналик Лионел Мессига эга. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?