Роналду навбатдаги рекордни қайд этди

16:08 24 Июнь 2021 Дунё
2615 0

Португалия терма жамоаси ва Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Instagram” ижтимоий тармоғида 300 миллион кузатувчига эга бўлган дунёдаги биринчи одам бўлди.

Спортчи ўз саҳифасида ҳаётидаги воқеаларни фаол равишда улашиб боради. У ўйинлар ва машғулотлардан фотосуратларни жойлайди. Роналдунинг “Instagram”даги постлари 13 миллионгача лайк йиғади.

Бундан ташқари, у ўз саҳифасида рафиқаси Жоржина ва тўрт нафар фарзанди билан тушган фотосуратларни ҳам жойлаб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер