Роналду фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин

Фото: Getty Images
Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасига қайтиши мумкин.
Инглиз клуби португалияликнинг қайтишига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда "ESPN" журналисти Кристиан Мартин.
Маълумотларга кўра, 35 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам мавсум охирида «Манчестер Юнайтед» га ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
«Ювентус» ушбу трансфер учун Роналдунинг розилигини оладиган бўлса, «Манчестер Юнайтед» билан музокараларни бошлаши мумкин.
Криштиану 2003 йилдан 2009 йилгача «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Бу даврда у уч марта Англия чемпионлигини, икки марта Англия Лигаси кубогини ва бир мартадан Англия кубоги, Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Олдинроқ «Ювентус» Роналдуни 2021 йил ёзида сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг