Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида илк маротаба тиғсиз лазер ёрдамида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

16:21 13 Июнь 2023 Жамият
471 0

Фото: “Халқ сўзи”

Мамлакатимизда кейинги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, жаҳон тиббиётидаги энг илғор тажрибаларни амалиётга кенг татбиқ этиш борасида қувонарли ютуқларга эришилмоқда.

Фарғона вилоятининг Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида илк маротаба лапароскоп, тиғсиз лазер ёрдамида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилиши ҳам сўзимизга яққол мисол бўла олади.

— Ҳақиқатда яқин йилларгача моддий-техник базамиз ночор бўлганлиги сабабли бундай мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкониятига эга бўлмаганмиз,— дейди Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳи Хибатжон Саидов. – Шу боис, буйрак касаллигидан азият чекаётган беморларда асосан хорижда ёки пойтахтимиздаги саноқли шифохоналардагина жарроҳлик амалиёти ўтказиларди.

Бугунги кунда туман шифохоналарида ҳам жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатишимиз учун барча шароитлар бор. Ўз навбатида туман тиббиёт бирлашмасининг ёш шифокорлари тез-тез хорижда малака ошириб келишмоқда. Эндиликда мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида ўтказаётганимиз туфайли аҳоли ҳам вақтини ҳам маблағини тежамоқда.

                                                                        Ботир МАДИЁРОВ,

                                                                              (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер