Ресторан ва кафеларга нисбатан табиий газдан фойдаланиш бўйича чекловлар нима учун қўлланилмоқда? — вазирлик изоҳ берди

17:05 01 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
338 0

Энергетика вазирлиги ушбу ҳолатни, жумладан, шундай изоҳлади:

“Куз-қиш даврида Ўзбекистонда табиий газ таъминотида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устувор аҳамият берилади.

Газ таъминоти қувватларини ошириш мақсадида газ таъминоти корхоналари томонидан мавжуд газ таъминоти инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича фаол иш олиб борилаётганини, бу эса ҳозирги вақтда истеъмолни ошириш пайтида табиий газни тенг тақсимлаш имкониятига эга эмаслигини маълум қиламиз. Шу муносабат билан, табиий газ тақсимотини мувозанатлаштириш бўйича махсус вақтинчалик чоралар кўрилмоқда. Бу эса, уйлар, хонадонлар, мактаблар, болалар боғчалари ва шифохоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш имконини беради.

Барча фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда уларнинг муқобил ёқилғи турларига (суюлтирилган газ, кўмир ва бошқалар) босқичма-босқич ўтиш дастури амалга оширилаётганидан хабарлари бор.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг амалдаги шартномаларида куз-қиш даврида газ етказиб беришга чекловлар киритилиши кўзда тутилган бўлиб, шунинг учун ҳам улар муқобил ёнилғи манбаларига эга бўлишлари керак.

Қисқа муддатларда куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 1 ноябридан жорий этилган хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе) учун табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар табиий газ сотиб олиш бўйича шартномаларда кўзда тутилган зарур чора ҳисобланади.

Шундай қилиб, ўтган йилларда жорий этилган муқобил ёқилғи манбаларига ўтишнинг давлат дастурига мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчилар 2020-2021 йиллар куз-қиш даври бошланиши арафасида тегишли билдиришномаларни олдилар.

Хусусан, шу кунларда пойтахтнинг юқори босимли газ қувурларига уланган йирик улгуржи истеъмолчилар «Ҳудудгазтаъминот» АЖдан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига газ етказиб бериш барқарорлигига таъсир кўрсатмаслик учун уларни «саноат коллекттори»га ўтказиш тўғрисида хабарнома олдилар. Барча корхоналар жорий йил бошида «саноат коллектори»га ўтказиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олдилар.

Тошкент шаҳрининг мавсумий истеъмолчиларига (ғишт, гипс оҳак ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган йирик саноат корхоналари) табиий газ етказиб бериш 1 ноябрдан тўхтатилиши тўғрисида хабар берилди.

Шундай қилиб, куз-қиш даврида табиий газ етказиб берилиши кафолатланмаган улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари муқобил ёқилғидан фойдаланишга ўтиш учун фаол чоралар кўришлари керак. Олдинда йилнинг совуқ мавсуми турибди, шунинг учун табиий газ таъминоти узилишларсиз ва керакли ҳажмда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлар, шифохоналар ва таълим муассасаларига етказиб берилиши керак”.


 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?