Республикамизнинг 9 та вилоятидаги аҳоли хонадонларига «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди — Энергетика вазирлиги

19:45 19 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
784 0

Президентимизнинг 2020 йил 24 сентябрдаги 4840-сонли қарорига асосан, республика аҳоли истеъмолчиларига табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, республика бўйича 3,5 миллион дона «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 3,3 миллион дона ёки 93 фоиз ҳисоблагич ўрнатилди.

Шу билан бирга, 9 та вилоятда — Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари аҳоли истеъмолчиларига 100 фоиз «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида 97 фоиз, Бухоро вилоятида 99 фоиз, Навоий вилоятида 88 фоиз ва Тошкент шаҳрида 41 фоиз замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер