Республика бўйича 1278 та судьянинг 174 нафари аёл судья, уларнинг 26 нафари раҳбар судья лавозимида ишлашади

19:14 17 Август 2022 Жамият
292 0

Фото: Иллюстратив фото

АОКАда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида «Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлик, шаффофлик ва натижалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда маълум қилинишича, 2022 йилнинг ярим йиллигида 185 нафар судья очиқ ва ошкора ўтказилган танловлар натижасида тайинланган.

Тайинланганлар муҳокама этилган номзодларнинг 62,5 фоизи бўлиб, уларнинг 7 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик, 66 нафари 10 йиллик, 1 нафари муддатсиз даврга тайинланган бўлса, 11 нафари ваколати муддатига қайта тайинланган.

2022 йил ярим йиллигида Судьялар олий кенгаши томонидан жами 41 нафар судьянинг ваколати муддати илгари тугатилган. Шундан ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган судьялар сони 21 нафар, аризаси ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун 12 нафар, одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги, суд ишини ташкил этишда бепарволик ва интизомсизликка йўл қўйгани учун 1 нафар, қасамёдни бузганлиги сабабли 3 нафарни ташкил қилади. Бундан ташқари 227 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер