“Remdesivir”ни дорихонадан ташқарида ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланди

Тошкент вилоятида “Remdesivir” дори воситасини дорихонадан ташқарида ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Ж.А. томонидан пандемия шароитида мўмай даромад орттириш мақсадида, коронавирус инфекциясини даволашда фойдаланиладиган “Remdesivir for Injection” номли дори воситасини, дорихона ва унинг филиалидан ташқарида ҳар бир қутисини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 қутисини 170 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширувда, Ж.А. “Remdesivir for Injection” дориларини қайта сотиш мақсадида фуқаро М.К.дан харид қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А. ва М.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг