Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставропол ва Уфага парвозларни йўлга қўяди

13:09 04 Октябр 2022 Жамият
205 0

Шу йил 4 ноябрдан Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставропол ва Уфага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган SSJ100 самолётларида амалга оширилади.

Тошкент — Ставропол ва Тошкент — Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Чипталар flyredwings.com расмий веб-сайтида ёки авиакомпаниянинг мобил иловаси орқали сотувга қўйилган.

Red Wings — Россиянинг энг йирик ўнта авиакомпанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачқалъага парвозларни амалга оширмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер