Равшан Эрматов Атлетико Мадрид клубининг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди
Тошкент Беш ташаббус ҳаракати доирасида Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Равшан Эрматов билан ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбирда Равшан Эрматов Испания футбол клуби Атлетико Мадрид жамоасининг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
– Хабарингиз бор, яқинда туризм ва спорт вазири Испания ва Италия сафарларида бўлди. Сафар чоғида Атлетико Мадрид клуби вакиллари билан музокаралар олиб борилган. Биз улар билан қайси йўналишлар бўйича тажриба алмашишимиз мумкинлиги, халқаро ўртоқлик ўйинлари, мураббийларни Испанияга малака оширишга юбориш, ёш футболчиларимизни клуб академиясига жойлаш каби масалаларини қўйдик.
Биласиз, Атлетико Мадрид жамоаси графиги жуда тиғиз, шунинг учун ҳозирча клубнинг ёшлар жамоасидан бошлаб турамиз. Кейинчалик, катталар жамоаси, вақти келса Испания терма жамоаси билан ҳам ўйнаш имкониятимиз бўлади, – деди Р. Эрматов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг