Рашид Талипов Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси раиси лавозимига сайланди

22:07 23 Сентябр 2022 Спорт
1247 0

Фото: Халқ сўзи

Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Бунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаган Рашид Азатович Талипов номзоди Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси лавозимига делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шу пайтгача федерация раҳбари сифатида фаолият олиб борган Аламжон Муллаев, шунингдек, федерациянинг турли раҳбарлик органларида меҳнат қилиб келаётган Бахтиёр Нигматуллаев, Анвар Муҳамедов, Сапармурод Жиемуротов, Илҳом Мамадалиев, Бурхон Раҳмонов ҳамда Дилноза Бакирова раис ўринбосарлари, бунгача федерация Ижрочи директори лавозимида ишлаган Фарруҳ Тошкенбоев федерация бош котиби этиб сайланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?