Раққосалар билан видеоси тарқаши ортидан Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ишдан кетди

15:32 14 Июнь 2021 Жамият
8061 0

Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ва Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Хабарга кўра, Сирдарё тумани ҳокими қарори билан Сирдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нурали Мирзаев Шералиевич 2021 йил 14 июнь кунидан ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ҳам 2021 йил 14 июнь кунидан ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари акс этган видеолавҳа юзасидан расмий муносабати берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?