Рақобат қўмитаси «Давр банк»ка нисбатан молиявий жарима қўллади
«Давр банк» АТБнинг ташқи рекламасида кредит бўйича қўшимча шартлар ва муҳим маълумотлар кўрсатилмагани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, «Давр банк» АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда «Davr mobile» иловасида 50 млн сўмгача онлайн микрокредит» мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги аниқланган. Бу рекламада микроқарзнинг 43 фоиз йиллик устамаси, ойлик иш ҳақи талаб этилиши каби талаблар кўрсатиб ўтилмаган.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги LED мониторли реклама объектларида «Тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача кредит, 24 фоиздан» мазмунидаги рекламалар жойлаштирилган бўлиб, аслида фоиз ставкаси – 32,99 фоизлиги маълум бўлган. Бундан ташқари кредит бўйича қўшимча шартлар ва муҳим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.
Юқоридагиларга кўра, «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан «Давр банк»га нисбатан молиявий жарима қўлланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг