Рамазон ойи бошидан буён саховатпеша инсонлардан «Вақф» фондига 772 миллион сўмдан ошиқ хайрия келиб тушган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фонд раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов маълум қилди.
Ўтган ҳафта давомида:
— Республикамиз бўйлаб 312 та оилага 58 150 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
— моддий кўмакка муҳтож 37 нафар фуқарога 66 600 000 сўм пул маблағлари хайрия қилинган бўлса, 700 дан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.
— Рамазон ойининг иккинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами ва диний таълим муассасалари устоз ва талабалари учун 111 миллион 720 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.
Ўтган ҳафта давомида фонднинг Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда вилоятдаги бошпанасиз, ночор оилага 5 хонали уй қуриб битказилиб, тўлиқ жиҳозланган ҳолда хайрия қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- 2023 йил июль-август ойлари давомида Давлат бюджети харажатлари даромадларга нисбатан 12,2 трлн. сўмга кўп бўлган
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг