Рамазон ҳайити байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилинди

10:13 14 Май 2021 Иқтисодиёт
951 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сонли Фармони ҳамда 2021 йил 10 майдаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарори билан 13 май куни Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) байрами муносабати билан мамлакатимизда 13-14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги муносабати билан туризм соҳаси вакиллари томонидан турли чегирмалар эълон қилинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

"13-14-15 майда аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш, ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб этиш мақсадида, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ташаббуси билан республикадаги 237 та меҳмонхона ва меҳмон уйи хизматлари учун 3-40 % гача ҳамда 141 та умумий овқатланиш жойидаги хизматларга 5-43 % гача фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

Туризм масканларига кириш чипталари учун (зиёратгоҳ, маданий мерос объектлари, музей ва бошқа) 46 та маданий мерос объектларига (44 тасида 30% гача чегирма, 2 тасига кириш бепул), 33 та музейларга (19 тасида 30% гача чегирма, 12 тасига кириш бепул) кириш учун имтиёзлар белгиланган.

Шу ўринда фуқароларимизга саёҳат давомида хавфсизлик ва саломатлигини асраш ҳамда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда аҳоли гавжум ва жамоат жойларида, умумий овқатланиш объектларида (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), шунингдек, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва туризм масканларида (музейлар, зиёратгоҳлар ва савдо мажмуалари) ижтимоий масофани сақлаш зарурлигини эслатиб ўтамиз" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?