«Қувасойцемент» АЖнинг 1170 нафар ишчи-ходимининг бузилган ҳуқуқлари тикланди

17:40 04 Август 2022 Жамият
371 0

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш, йўлланаётган мурожаатларни ижобий ҳал этиб, фуқароларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Федерациянинг вилоят кенгашига «Қувасойцемент» АЖнинг ишчи ходимлари 2021 йил учун иш ҳақи ва жамоа шартномасида белгиланган тўловларни жамият томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаат қонун доирасида ўрганилиб, ушбу ҳолат бўйича судга мурожаат қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2022 йил 7 апрель кунги ҳал қилув қарори билан ишчи ходимларнинг меҳнат ҳақи шаклидаги тўловларни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Ҳал қилув қарорига асосан жамиятнинг 1170 нафар ишчи ходимларига 2022 йил июль ойида жами бир миллиард олти юзи йигирма уч минг етти юз эллик бир миллион беш юз олтмиш икки минг сўм меҳнат ҳақи шаклидаги тўловлар «Қувасойцемент» акционерлик жамияти томонидан ишчи-ходимларга тўлиқ тўлаб берилди.

А. Турахўжаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши Бош юристконсульти,

М. Усмонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши Меҳнат ҳуқуқ инспектори.



Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер