«Қувасойцемент» ва «Оҳангаронцемент»да цемент ишлаб чиқариш тўхтатилди

15:07 01 Декабрь 2020 Жамият
445 0

Сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини оширган. Натижада цемент ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериладиган газ босимининг пасайишига ўз таъсирини кўрсатди. Бунинг оқибатида эса, «Қувасойцемент» АЖ ва «Оҳангаронцемент» АЖ томонидан цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. Шу боисдан, иккала ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмаган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.

Мазкур вазиятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бўлиб ўтган савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 30 минг тоннани ташкил этган бўлса, бу аввалги савдолар нисбатан 46 минг тоннани белгилаган бўлиб, бу фоиз кўрсаткичида 34 % камайганлигини кўрсатмоқда.

Сотилган цемент ҳажми 141 минг 919 тоннани ташкил этган бўлиб, бу аввалги ким ошди савдосида сотилган цемент ҳажмидан 68 минг 456 минг тоннага камдир.

Албатта, савдо ҳажмининг ҳам пасайиши, унинг нархининг ошишига олиб келган. Яъни, айтайлик, ҳафта бошида 1 кг цемент 512 сўм бўлган бўлса, ҳафта охирида у 539,1 сўмгача (ёки 5% га) кўтарилган.

Мазкур ҳолат савдо иштирокчиларнинг камайишига ҳам ўз таъсирини аямади: яъни улар 1054 дан 817 нафарга камайган бўлса, харидорлар ҳам 556 нафардан 373 нафаргача камайганини кузатиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?