Қувасойда Хитой инвестицияси асосида логистика маркази ташкил этилади

20:04 08 Август 2022 Жамият
352 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорациясининг (CМEC) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Чен Пен ҳамда корпорация маслаҳатчиси Чжао Даюйни қабул қилди.

Учрашувда CМEC корпорацияси томонидан Қувасой шаҳрида 142 миллион долларлик инвестиция ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик логистика маркази лойиҳаси истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, 13,3 гектар майдонни эгаллайдиган логистика марказида мева-сабзавот сақлашга мўлжалланган музлаткичли омборлар, қайта ишлаш цехи, тарқатиш, савдо бўлими ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилади. Режага кўра марказда логистика компанияларининг ваколатхоналари ҳам жойлаштирилади. Лойиҳани 2 ярим йилда тўлиқ рўёбга чиқариш мўлжалланган.

Юзма-юз мулоқотда жорий йилнинг сентябрь ойига қадар к CМEC корпорацияси президентининг Фарғона вилоятига ташрифини амалга ошириш ҳамда икки томонлама манфаатли келишув имзоланиши белгиланди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер