Қувалик оила маҳалла кўчасини асфальт қилиб берди

10:59 05 Август 2022 Жамият
420 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган «Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси омилкорлиги, айниқса, кўчатчилик, томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги катта тажрибаси билан тилга тушган. Бу ерда ҳар бир оиланинг ўз бизнеси ва шунга монанд равишда доимий даромад манбаи бор. Қолаверса, бу маҳалла аҳли ҳудуддаги янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнида фаоллиги, ташаббускорлиги билан ибратга лойиқ.

Маҳалланинг Водий кўчасида истиқомат қилувчи Умарали Норматов турмуш ўртоғи Роҳатой ая билан Ҳаж зиёратига атаб йиққан маблағи ҳисобидан маҳалладаги кўчани асфальтлаштирди.

— Йўл қурмоқ, кўприк солмоқ ва сув келтирмоқ кўп савоб иш, —  дейди Умарали Норматов. — Биз ҳам шундай савоб ишлардан бирига бош қўшишни одамийлик бурчимиз деб билдик. Маҳалладошларимизнинг йўлини равон қилиб, дуосини олиш имконига эга бўлганимиздан ўзимиз беҳад мамнунмиз.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер