Қува — Асака йўлида ҳаракатланаётган «Камаз» сойга ағдарилиб кетди

12:36 18 Октябр 2021 Жамият
200 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бугун, 18 октябрь куни тахмина соат 02:30 ларда Қува — Асака йўналишида ҳаракатланаётган «Камаз» автомашинаси сойга ағдарилиб кетди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Фарғона вилоятининг Фарғона туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Э. Ш. бошқарувида бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасига сабаб ҳайдовчининг ухлаб қолгани сабаб бўлган.

Ҳодиса туфайли жароҳат олганлар йўқ, автомашина техник жиҳатдан шикастланган.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?