Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала – қурилиш ва транспорт комплексидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Қурилиш соҳаси ярим йилда 10 фоизга ўсиб, 80 триллион сўмга етди. Шундай бўлса-да, хотиржамликка берилмай, қурилишда таннархни пасайтириш бўйича жиддий шуғулланадиган вақт келгани таъкидланди.
Қурилиш таннархи фақат ер ва қурилиш материалларига боғлиқ эмаслиги, техник талабларни мослаштириш, лойиҳани келишиш, қурилишга рухсат олишдаги мураккаб тартиботлар ҳам таннархга таъсир қилиши қайд этилди.
Бу борадаги жараёнлар такомиллаштирилиб, тадбиркорлар учун шароитлар яхшиланса, қурилиш материаллари, элтехсаноат, ипотека хизматлари каби ёндош соҳалар ривожланишига катта туртки бўлади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, йиғилишда Қурилиш инспекцияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги қайд этилди.
Ўтган бир ярим йилда экспертизаси йўқ 2,2 минг объект қурилишига асоссиз рухсат берилган. Ўтган йил рўйхатдан ўтказилмасдан қурилиши бошланган 1,6 мингта объект аниқланган.
Шу боис, ушбу инспекция Ҳукумат таркибига ўтказилиши ва ваколатлари кенгайтирилиши белгиланди.
Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Бундай ҳолатларни аниқлаш учун Қурилиш инспекциясининг техник воситалар, шу жумладан дронлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон молия ва корпоратив ишлар вазирини қабул қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг