Қурилиш-монтаж ишлари сабаб айрим автобус йўналишларининг ҳаракатига ўзгартириш киритилди

Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишини навбатдаги босқичини қуриш ишлари доирасида ТҲАЙ бўйлаб «Қўйлиқ 1-мавзеси» сўнгги бекати томонга кириш йўли қисмида қурилиш-монтаж ишларини олиб борилиши сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.
Шу муносабат билан, 2022 йил 23 ноябрь кунидан бошлаб, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 15-,119- ва 185-сонли автобус йўналишларининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартириш киритилди:
— 15-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси - Дўстлик метроси» автобус йўналишининг ҳаракати «Қўйлиқ-1 мавзеси» бекатидан Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ Ота, ТҲАЙ кўчалари орқали «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатигача ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда;
— 119-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси – Юнусобод деҳқон бозори» автобус йўналишининг ҳаракати ТҲАЙ бўйлаб «Қўйлиқ-4 мавзеси» бекатигача узайтирилган ҳолда;
— 185-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси – Баркамол маҳалласи» автобус йўналишининг ҳаракати тўғри йўналишда «Қўйлиқ-1 мавзеси» бекатидан Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ Ота, ТҲАЙ кўчалари орқали «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатигача ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, қайтиш йўналишида Бектемир кўчасидан Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали «Қўйлиқ-1 мавзеси» бекатигача ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг