Қуйичирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини қайнотасининг уйида пичоқлаб ўлдирди

15:10 26 Август 2022 Жамият
354 0

Фото: Бош прокуратура

Ижтимоий тармоқларда Қуйичирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, урганлиги ҳақида видеолавҳа чиқарилган.

Аниқланишича, 2022 йил 24 август куни Қуйичирчиқ тумани «Пахтакор» маҳалласида яшовчи 31 ёшли эркак С.Х. оилавий келишмовчиликлар ва рашк туфайли 24 ёшли турмуш ўртоғи М.Х. билан жанжаллашиб, болаларни кўз олдида турмуш ўртоғини уриб, ҳақорат қилган.

Бу ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари бошланган.

Сўнгра, 2022 йил 25 август куни С.Х. қайнотасини уйига эшикдан ошиб тушиб, оилавий муаммолар туфайли отасини уйида яшаб келган турмуш ўртоғи М.Х.ни ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олган тан жароҳати оқибатида, аёл вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Қуйичирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер