Қуддусда жиноятчи автобусга қарата ўқ узди

11:13 15 Август 2022 Дунё
481 0

Фото: РИА Новости

Қуддусдаги эски шаҳар ҳудудида, Йиғи девори яқинида номаълум шахс автобусга қарата ўқ узди. Бу ҳақда расмийларга таяниб маҳаллий Times of Israel нашри хабар бермоқда.

Жиноятчи автобус келишини кутган ва йўловчилар миниб кетаётган пайтда ўқ узган. Ҳайдовчи автобусни ҳайдамоқчи бўлганини, бироқ бунга эриша олмаганини, чунки йўловчилар ногиронлар аравачасидаги аёлга автобусга чиқишга ёрдам беришганини айтди.

Ҳодиса оқибатида етти киши жароҳатланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Барча жабрланганлар Қуддусдаги шифохоналарга етказилган.

Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер