Қримдаги коллежда рўй берган фожиа қурбонлари сони 20 кишига етди

15:29 18 Октябр 2018 Дунё
1248 0
Фото: RT

Қримдаги Керч политехника коллежига қилинган қуролли ҳужум ва амалга оширилган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди. Уларнинг 15 нафари коллеж ўқувчиларидир. Бу ҳақда Интерфакс манбаси Керч шаҳар маъмурияти раҳбари ўринбосари Дилявер Мельгазиев маълумотига асосланиб хабар берди.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг айтишича, шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётган 12 кишидан 7 нафарининг аҳволи ўта оғир. Умуман олганда, касалхонада 44 киши бор.

Манба таълим муассасасида амалга оширилган хунрезликдан кўзланган дастлабки мақсадни ҳам айтиб ўтди. Тахминларга кўра, бу қотилликларни қилган шу коллежнинг 4-курс ўқувчиси 18 ёшли Владислав Росляков ва ўқитувчилар ўртасида келишмовчилик бўлган. Шунингдек, уни ёшлар ўртасидаги экстремистик гуруҳларга аъзолиги ҳам текширилмоқда, бироқ бу ҳали тасдиқланганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Керчдаги коллежда унинг ўқувчиси портлаш ва отишмани амалга оширгандан сўнг ўз жонига қасд қилган. Дастлаб ушбу воқеани террорчилик ҳаракати деб аташди. Россия Тергов қўмитаси шу бўйича жиноий иш қўзғади.

Бироқ кейинчалик бу икки ёки ундан ортиқ кишини ўлдириш моддаси бўйича қайта малакаланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?