"Қозон — 2021": ўзбекистонлик самбочилар 12 та медални қўлга киритишди

21:05 07 Сентябр 2021 Спорт
1018 0

Бугун, 7 сентябрь куни Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида I МДҲ ўйинларининг самбо бўйича мусобақалари бўлиб ўтди. Туризм ва спорт вазирлиги унда ўзбекистонлик полвонлар қайд этган натижалар ҳақида маълумот берди.

Қизлар ўртасидаги баҳслар қуйидагича якун топди:

Олтин:

Сабина Давлатова (50 кг)

Кумуш:

Шоҳида Хонтўраева (54 кг)

Азада Аймуратова (59 кг)

Севара Шамсиддинова (80+ кг)

Бронза:

Амирова Шоҳиста (65 кг)

Чаросхон Озодова (80 кг)

Бегойим Хайитова (72 кг)

Ўсмир йигитлар ўртасида эса натижалар қуйидагича:

Кумуш:

Шахриёрбек Маматқулов (64 кг)

Мусохон Зиядинов (71 кг)

Ҳудоёр Ибройимов (79 кг)

Руслан Рустамов (+98 кг)

Бронза:

Мурод Эркинов (98 кг)

Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари бугун самбо бўйича жами 12 та медаль - 1 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Биринчи ўрин - Россия Федерацияси, учинчи ўрин эса Озарбайжон самбочилар жамоасига насиб этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?