«Қозон — 2021»: ўзбекистонлик белбоғли курашчилар ҳисобида ҳозирча 6 та медаль бор
Хабарингиз бор, шу йил 4 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган МДҲ давлатлари ўйинларига старт берилди.
Мазкур ўйинлар дастуридан белбоғли кураш спорт тури ҳам ўрин олган. Нуфузли мусобақада белбоғли кураш бўйича 14 нафар курашчимиз иштирок этишмоқда.
Қувонарлиси, 5 сентябрь куни ўтказилган беллашувларда терма жамоа аъзоларидан Фарангиз Абдунабиева (-52 кг, олтин медаль), Мафтунабону Маҳмудова (-66 кг, олтин медаль), Мохигул Ибрагимова (-48 кг, кумуш медаль), Бийбигаухар Полатбаева (-58 кг, кумуш медаль), Земфира Азатова (-76 кг, кумуш медаль), Мунисахон Носирова (+76 кг, бронза медали)лар 2 та олтин, учта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Белбоғли кураш бўйича умумжамоа ҳисобида ҳозирча Россия терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, Озарбайжон иккинчи, Беларус эса 3-ўринни банд этиб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг