"Қозон — 2021": I МДҲ ўйинларида боксчи йигитларимиз 9 та медални қўлга киритишди

10:42 06 Сентябр 2021 Спорт
492 0

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган И МДҲ ўйинларида бокс бўйича финал баҳслари ниҳоясига етди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Якуний натижаларга кўра, Бекзод Хидиров бошчилигидаги боксчиларимиз илк маротаба ташкил этилган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига жами 9 та медаль – 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўшиб қўйишди.

Биринчи МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган боксчи йигитларимиз билан танишинг:

Олтин:

-48 кг: Жавоҳир Қўйсинов

-50 кг: Саят Илясов

-54 кг: Фаррух Тўлаганов

-63 кг: Бунёджон Амиров

Кумуш:

+80 кг: Равшанжон Солиев

-46 кг: Илҳомжон Эргашев

-57 кг: Қаҳрамон Фозилов

Бронза:

-60 кг: Умидилло Абдурасулов

-66 кг: Жафарбек Шахбозов

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?