Қозоғистонда сув тошқинлари туфайли 100 мингга яқин одам эвакуация қилинди
Қозоғистонда сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлардан 100 мингга яқин одам эвакуация қилинди.
Кучли ёмғирлардан сўнг эриган қор туфайли юзага келган сув тошқинлари натижасида мамлакатнинг 10 та ҳудудида 3 мингдан ортиқ уй сув остида қолган, транспорт инфратузилмаси, айниқса, йўл ва кўприклар шикастланган, ғарбий ва шимолий ҳудудлардаги тўғонларда сув тошиб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги баёнотига кўра, сув тошқини зоналаридан 99 минг 920 киши эвакуация қилинган. Айни пайтда уларнинг 6 минг 566 нафари вақтинчалик жойлаштириш марказларида турган бўлса, 9 минг 15 нафари эса ўз уйига қайтган.
Сув босган қишлоқ жойлардан 98 минг 106 бош майда ва йирик чорва моллари эвакуация қилинди, 8 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди.
Аҳолини кўчириш ва сув тошқинларига қарши курашда ҳарбийлар билан бирга 34 мингдан ортиқ киши кечаю кундуз меҳнат қилмоқда. Минг тонна инсонпарварлик ёрдами тошқиндан жабр кўрган ҳудудларга етказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг