Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Ўзбекистонга келади

10:36 02 Июнь 2021 Сиёсат
561 0

2021 йил 3-4 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида «Мустақиллик ва эзгулик» монументига гул қўйиш, Темурийлар тарихи давлат музейи, «Ҳазрати Имом», Шайх Хованди Тоҳур мажмуалари, «Қалдирғочбий» мақбараси, Технопаркка ташриф буюриш ҳам назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?