Қозоғистон президенти Си Цзиньпинни «Олтин бургут» ордени билан тақдирлади

18:17 14 Сентябр 2022 Дунё
820 0

Фото: Reuters

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда ташриф билан бўлган раис Си Цзиньпинни «Альтын Кырон» («Олтин бургут») ордени билан тақдирлади. 

Қайд этилишича, Хитой раҳбари Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун мукофотланган.

«Қозоғистон Президенти Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун «Олтин бургут» ордени билан тақдирлади», дейилади Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабарида.

Си Цзиньпиннинг Қозоғистонга ташриф деярли 1000 кун ичида илк хорижий сафар ҳисобланади.

Си Цзиньпин Тоқаев билан учрашувда Хитой Қозоғистонни ўз мустақиллигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашини айтди. Бундан ташқари, томонлар Нур-Султондаги учрашувда транспорт, логистика ва агросаноат соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида Тоқаев ва Си Цзиньпин Қозоғистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Қўшма баёнотни имзолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?