Қозоғистондан Ўзбекистонга 280 тонна бензинни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

15:54 10 Август 2022 Сиёсат
312 0

Иллюстратив фото

Қозоғистоннинг Павлодар вилояти бўйича Молиявий мониторинг органлари ходимлари томонидан ҳажми 280 тонна АИ-95 русумли, қиймати қарийб 90 миллион тенге бўлган ёқилғи солинган 5 та вагон цистерна Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кетилаётган пайтда қўлга олинган. Бу ҳақда Қозоғистон Молиявий мониторинг  бошқармаси хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, темир йўл цистерналаридан олинган намуналар К-4 экологик тоифадаги АИ-95 бензинидир.

Шартномага кўра, чет эл компанияси фойдасига Қозоғистондан умумий қиймати 45 миллион долларлик 50 минг тонна бензин экспорт қилиш режалаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер