Қўрғонтепада картошка етиштириш ҳажми ошмоқда

14:38 13 Июнь 2022 Жамият
138 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилоятида ҳар бир туманнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда маълум бир тармоққа йўналтирилиши озиқ-овқат хавфсизлиги кафолатини ҳамда бозорлардаги маъмурчиликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Мисол учун, Қўрғонтепа тумани иқлим ва тупроқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда картошкачиликка йўналтирилди. Туманда етиштирилган ҳосил бугунги кунда қўшни вилоятлар бозорларига ҳам чиқарилмоқда. Бу ерда тез орада ишга тушиши режалаштирилаётган иссиқхона эса картошка экспортини амалга ошириш имконини беради.

Лойиҳага кўра, 1,5 гектар майдонда барпо этилаётган иссиқхонада картошка гидропоника усулида парваришланади. Бунинг натижасида ҳар 45 кунда ҳосил йиғиш мумкин бўлади. Қолаверса, тумандаги 3000 гектар майдонга экиш учун уруғлик картошка ҳам етиштирилади. Бу катта майдонларда уруғлик етиштириш учун сарф этиладиган харажатларни сезиларли даражада иқтисод қилади. 40 нафар ишчи томонидан амалга ошириладиган агротехник жараёнда картошканинг тезпишар, ҳаво ҳароратига ва сувсизликка чидамли, энг муҳими, турли касалликларга бардошли, мазали навлари яратилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер