Қорақалпоғистонда содир бўлган даҳшатли бахтсиз ҳодисада ИИВнинг 3 нафар ходими ҳалок бўлди

23:24 27 Ноябрь 2021 Жамият
772 0

Видеоселектор йиғилишидан уйга қайтаётган ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг уч нафар ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

26 ноябрь куни соат 00:10 атрофида А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус» автомобиль йўлининг Хўжайли тумани ҳудудидан ўтувчи 708-километрида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. «Cobalt» номаълум сабабларга кўра йўлни ажратиб турган бетон панжарага урилган.

Маълумотларга кўра, машинада видеоселектордан уйига қайтаётган 3 нафар офицер бўлган. Олинган жароҳатлардан сўнг икки нафари воқеа жойида, машинани бошқараётган ходим эса маҳаллий шифохонада вафот этган.

Ички ишлар вазирлиги ходимларининг ўлими юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер