Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик бериш тўлиқ ташкил этилмагани танқид қилинди

16:02 03 Ноябрь 2022 Жамият
219 0

Фото: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Янги ўқув йилида Хоразм вилоятида рейтеринг усулида 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш 94 фоиз мактабларда йўлга қўйилган бўлса, Қорақалпоғистонда тендер танловларини ўтказиш давом этаётганлиги боис ушбу амалиёт ҳали тўлиқ бошланмагани ҳақида маълумот берилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариевнинг маълум қилишича, тендер савдоларининг бир қисми якунланиб, 19 сентябрдан бошлаб айрим мактабларда бепул тушлик бериш бошланган. Шунингдек, октябрь ойида ҳам тендер танловлари давом эттирилган, тез орада охирги тендер савдолари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Сардор Умурзаков Президентнинг хайрли ташаббуси ижросига нисбатан масъулларнинг бундай сусткашликка йўл қўйгани учун эътироз билдирди. Гап бошланғич синф ўқувчиларининг овқатлари ҳақида кетаётганини, бу масалага мутлақо панжа ортидан қараш мумкин эмаслигини, давлат бюджетидан барча тегишли маблағлар ажратилиб, молиявий масала бирорта муаммо йўқлигини алоҳида таъкидлади.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик тарқатилиши тўлиқ йўлга қўйилмагани бўйича Халқ таълим вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси вакиллари иштирокида текшириш ўтказилиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер