Қорақалпоғистонда «Маънавият фестивали» ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида Қорақалпоғистон Республикасида «Маънавият фестивали» бўлиб ўтмоқда. Фестиваль доирасида маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Айниқса, фестивалнинг биринчи куни И.В. Савиский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи олдида ташкил этилган концерт дастури кўпчиликка манзур бўлди.
Дастлаб, санъаткорлар томошабинлар томонидан қарсаклар билан кутиб олинди.
«Янги Ўзбекистон» видеоролиги намойиш билан бошланган концерт дастурини Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Т. Атамуратов очиб берди ва ҳудудда «Маънавият фестивали»ни юқори савияда ўтиши учун катта тайёргарлик кўрилганини, мазкур фестиваль доирасида амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа ўзининг натижасини бермасдан қолмаслигини, бунинг учун барча фаоллар бирлашиб, ҳаракат қилишаётганини айтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Ҳожиматов сўзга чиқиб, қорақалпоқ халқи ўзига хос маданиятга эга эканини, амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳада бу эътиборга олинганини билдирди. Мамлакатимизда ҳар бир ҳудуднинг ўрганиш лозим бўлган, ўрнак олса арзийдиган одатлари бор, — дейди у. — Буни бошқа ҳудудларда ҳам тарғиб этиш яхши самара бериши мумкин. Масалан, истеъдодли ёшларнинг ҳудудлараро учрашувларини ташкил этиш ҳам яхши самара беради.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Ҳожиматов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловга Ташаккурнома ҳамда Мир Алишер Навоийнинг Ҳамса асарини топширди.
Саҳнага бирин-кетин Қорақалпоғистоннинг энг иқтидорли ёшлари таклиф этилди. «Менинг фарзандим — Ўзбекистон фахри!» шиори остида ўтказилаётган республика анжуманида иштирок этган, турли соҳаларда катта ютуқларга эришган, спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган ташаббускор ва билимли ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва совғалар топширилди.
Концерт дастурнинг бадиий қисми «Айқулаш» Қорақалпоқ республикаси миллий фольклор ансамбили раққослари томонидан «Орол йигитлари» рақси билан бошланди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муяссар Раззоқова ижросидаги «Ватанда» қўшиғини барча иштирокчилар тик оёқда туриб, санъаткорга қўшилиб куйлашди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ Республикаси академик мусиқали театри вокал артисти Сапарбой Шерманов, «Ниҳол» мукофоти лауреати Наврўз Муҳаммаддиёров «Ажинияз» операсидан Ажинияз ареаси ҳамда «Майсаранинг ҳийласи» операсидан ҳам парчалар куйлашди.
Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ижросидаги «Боғи шамол», «Салламно» қўшиқлари одамларнинг кайфиятини кўтарди.
Айниқса, Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматовнинг «Фасли Баҳор», «Ширин эртаклар» қўшиқларини етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар завқ билан тинглашди.
Концерт дастури фестиваль иштирокчиларида ўзгача таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди
- Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдаги мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлишди
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди
- Брюссел Борис Жонсоннинг НАТО бош котиби лавозимини эгаллаш эҳтимолини баҳолади
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг