Қорақалпоғистон Республикасининг 6 та туманида “ақлли” газ ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиб, автоматлаштирилган тизимга интеграция қилинди

12:28 17 Июль 2022 Иқтисодиёт
829 0

Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Қарорга асосан, республика аҳоли хонадонларига 241 592 дона “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 210 538 дона (87,1%) ҳисоблагич ўрнатилди. Хусусан:

➖Нукус шаҳри — 91,2%,

➖Тахиатош тумани — 82,3%,

➖Хўжайли тумани — 97,8%,

➖Шуманай тумани — 104,3%,

➖Қонликўл тумани — 108,3%,

➖Қўнғирот тумани — 74,1%,

➖Мўйноқ тумани — 106,7%,

➖Нукус тумани — 113,5%,

➖Кегейли тумани — 92,1%,

➖Чимбой тумани — 77,6%,

➖Қораўзак тумани — 106,1%,

➖Тахтакўпир тумани — 97,1%,

➖Амударё тумани — 68%,

➖Беруний тумани — 69,7%,

➖Тўтркўл тумани — 71%,

➖Элликқалъа тумани — 90,5%,

➖Бўзатов тумани — 106,5% замонавий табиий газ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди.

Республика бўйича газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойига қадар якунланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер