Қорақалпоғистон Республикаси суицид ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда

09:37 19 Март 2021 Жамият
354 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2021 йил биринчи ярим йиллик иш режасига асосан Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси билан биргаликда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда суицидга мойил бўлган шахслар билан комплекс ишлаш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида ўрганиш ўтказиш белгиланган.

Хусусан, Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О. Иминов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли, Тахиатош, Беруний, Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳрида суицид ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, унга мойил бўлган шахслар билан Соғлиқни сақлаш, ички ишлар ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганиш давомида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари фаолияти билан танишилди. Қолаверса, мавжуд муаммолар таҳлил қилинди ва тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?