Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги нишонланди

18:04 09 Апрель 2024 Жамият
385 0

Бугун, 9 апрель куни Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан табриклади.

Таъкидланганидек, Конституция – бу миллий ҳуқуқ тизимининг асосини ташкил этиш билан бирга, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати ҳамдир. Юртимизнинг мустақил ривожланиш йўлида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳамда эришилаётган муваффақиятлар – Бош Қомусимиз яратиб берган имкониятларнинг натижаси ҳисобланади. Тадбирда Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлари, давлат дастурлари Оролбўйи аҳолиси ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлаётгани таъкидланди. Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни байрам билан табриклаб, республикамиз халқига, ёшларимизга алоҳида ҳурмат ва эътибор учун Президентимизга миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбирда Президентимизнинг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т. Худайбергенов меҳнат фахрийси У. Аширбековга 80 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фахрий ёрлиғи”ни топширди.

Байрам тадбири санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?