Қора тутун чиқараётган юк машиналарини тўхтатиш учун экопатрулларга ҳам рухсат берилади.

Фото: "Халқ сўзи"
Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди.
2021 йил 18 сентябрь куни Бутунжаҳон тозалик куни доирасида Заҳириддин Бобур номидаги «Экобоғ»да Экологик назорат гуруҳи учун автомобиллар тақдимоти бўлиб ўтган эди.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 август куни экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Йиғилишда соҳадаги муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, бу борада Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий ҳокимликларда жонкуярлик етишмаётгани, амалий ишлар кўринмаётгани айтиб ўтилган эди.
Шу боис Жойларда ишларни тизимли ташкил эта олмагани учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилганди.
Йиғилишда экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 422 та Ҳукумат қарори бекор қилинди
- Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди
- Маймун чечак Осиёнинг яна бир давлатига кириб келди
- Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдаги мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлишди
- ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди
- Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг