Қўқонлик ўқувчилар яратган кўргазмали жиҳозлар эътироф этилди

22:40 31 Март 2022 Жамият
709 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Қўқон шаҳри ҳокими билан биргаликда 5-сонли махсус мактаб-интернати билан яқиндан танишди. Шу куни мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Мактаб жамоаси томонидан мавжуд шароитдан унумли ва самарали фойдаланган ҳолда хорижий давлатлар тажрибаси асосида турли хил махсус ўқув хоналари яратилган.

Ўқувчиларни ижтимоий-маиший ҳаётга тайёрлов хоналари билан танишилгандан сўнг таълим сифатини ошириш мақсадида мактабга телевизор, проектор, компьютер тақдим этилди.

Масъул ходимларга ушбу мактаб тажрибасини бутун республика махсус мактаб-интернатларига оммалаштириш мақсадида 5-сон махсус мактаб-интернатга келиб ўрганишлари бўйича топшириқ берилди.

Маълумот учун ушбу мактаб давлат дастури доирасида таъмирланиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер