Қўқондаги Ўрда майдонида талабалар битирув кечаси бўлди

21:01 09 Июнь 2022 Жамият
441 0

Фото: Халқ сўзи

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Фарғона вилоятининг тарихий манзилларидан бири – Қўқон шаҳрида нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Бугун «Қўқон хонлигининг туркий халқлар давлатчилиги шаклланиши ва маданий меросида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий конференцияга ташриф буюрган Халқаро туркий маданият ташкилоти – Турксой Бош котиби Султанбай Раев, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов, қатор халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон университети талабаларининг битирув кечаси меҳмонлари бўлишди.

Ўрда майдонида бўлиб ўтган тадбирда Хайрулло Бозоров ва Султанбай Раев талаба-ёшларни унутилмас шодиёна – битирув тантанаси билан қутладилар. Шундан сўнг талабаларга бакалавр дипломи топширилди.

— Бу йилги илк қалдирғочлар – мактабгача таълим йўналишини тамомлаётган 31 нафар битирувчимиз ўқиш давридаёқ бўлажак иш жойини нақд қилиб қўйишди, — дейди Қўқон университети матбуот котиби Мухтасар Исақова. — Талабаларимиз ўқув амалиёти даврида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига янги инновациялар, жаҳон тажрибасида кенг оммалашган усулларни жорий этишди. Бу эса ўша мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида сезиларли ўзгариш ясади ҳамда битирувчиларимиз ишли бўлдилар.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер