Қўқонда бир кунда 252 нафар тадбиркор рўйхатдан ўтказилди

18:34 15 Июль 2022 Жамият
385 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан шаҳар-туманларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эзгу ташаббус доирасида Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Ҳўқанди латифда жойлашган марказий бозорлар, савдо мажмуалари ҳамда аҳоли гавжум масканларда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтмай фаолият юритаётган фуқаролар қонуний тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланяпти.

— Тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида бир куннинг ўзида сайёр тартибда 252 нафар фуқаро тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди, — дейди Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шукржон Холматов. — Бу ҳамюртларимизни қонуний иш билан таъминланиш, маҳаллий бюджедга солиқ тушумларини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратилишида муҳим аҳамиятга эга.

Тадбиркорлик яхши ривожланган Қўқон шаҳрининг ҳар бир бозорида ҳафта давомида шу каби сайёр хизматлар кўрсатиш ҳамда Қўқон тажрибаси асосида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида жойига борган ҳолда шундай тадбирларни давом эттириш мақсад қилинган.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер