Қўқон университетида академик маҳорат дарси ўтди

20:31 14 Январь 2022 Жамият
307 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятидаги Қўқон университетида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, иқтисод фанлари доктори, профессор Саидаҳрор Ғуломов иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.

Вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқитувчи-тарбиячилари қатнашган тадбирда илм-фан, таълим-тарбия соҳасидаги янгиликлар хусусида сўз юритилди. Маҳорат дарси “Ўзбекистонда рақамли технологияларни татбиқ этишнинг устувор жиҳатлари, Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини жорий этишдаги муаммолар ва имкониятлар” мавзусига бағишланди.

— Назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, бу борада янги педагогик технологиялар, инновацион ғоялардан самарали фойдаланишда бу каби машғулотлар ғоятда аҳамиятли, — дейди Қўқон давлат педагогика институтининг мактаб менежменти кафедраси ўқитувчиси Гавҳар Ражабова. — Бугунги тадбирда нафақат мамлакатимиз, балки дунё илм-фанидаги замонавий тенденциялар, янги услуб ва анъаналар борасида амалий кўникмаларга эга бўлдик.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?