Қўқон университети Андижон филиали талабалари Қўқон шаҳрига амалий ташриф буюрди

18:45 05 Декабрь 2025 Жамият
274 0

Қўқон университети Андижон филиали талабалари Қўқон шаҳрига амалий ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий мақсади — Қўқон шаҳридаги оилавий поликлиникаларда кўмак бериш, патронаж хизматига ҳисса қўшиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Мазкур ташриф талабаларнинг нафақат амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, балки уларни ижтимоий фаол бўлишга, жамиятга хизмат қилиш масъулиятини ҳис этишга ундовчи муҳим тажриба бўлди. Ушбу фаолият ўқув жараёнидаги амалиёт вазифаларини тўлақонли бажаришга ҳам хизмат қилади.

Шунингдек, ташриф доирасида талабалар Қўқон шаҳар ҳокими ва мутасадди ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказиб, ўзлари учун муҳим бўлган фикр ва тавсияларни олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер