Қўқон шаҳрида йил давомида мингдан зиёд хотин-қизлар тадбиркорликка йўналтирилди

21:26 23 Ноябрь 2021 Жамият
411 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятида хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунар ўрганишлари учун шарт-шароит яратиш, ўз салоҳияти ва лаёқати билан оилада ҳам, жамиятда ҳам муносиб ўрин топишлари учун кўмаклашиш, шу орқали «Аёллар дафтари»даги опа-сингилларимиз сафини камайтириб бориш чора-тадбирлари кенг кўлам касб этмоқда. Жумладан, биргина Қўқон шаҳрининг ўзида шу йилнинг ўтган даврида мингдан зиёд хотин-қизлар тадбиркорликка жалб қилиниб, бунинг учун 6 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Василахон Фармонова ҳам эндиликда фаолият кўламини ривожлантириш учун истиқболли бизнес-режаларига эга. Яқинда ёш тадбиркор имтиёзли кредит эвазига керакли ускуналар сотиб олиб, «Ванилла» пазандачилик ўқув марказини ташкил этган эди.

– Юртимизда сўнгги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида қувонарли ўзгаришларни, натижаларни ўз ҳаётимиз мисолида кўрмоқдамиз, - дейди Василахон Фармонова. – Берилаётган бу имкониятлардан, эътибор ва рағбатдан руҳланиб, мен ҳам ўз бизнесимни йўлга қўйдим. Бошланиши ёмон эмас. Насиб бўлса, ишлаб чиқаришни кенгайтириб, ўнлаб тенгдошларимни иш билан таъминлашни ният қилиб турибман.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?