«Қўқон» ЭИЗда «Япон саноат парки» ташкил этилади

14:27 10 Март 2023 Жамият
363 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг “Japan DX Co., Ltd” директорлар кенгаши ижрочи раиси Сожи Сузуки бошчилигидаги бир гуруҳ инвесторлар билан учрашди.

Мулоқотда ўзаро ҳамкорликда яқин истиқболда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Фарғона вилояти ҳокими Х. Бозоров бошчилигидаги делегациянинг 2022 йилнинг декабрь ойида кунчиқар юртга қилган амалий ташрифи чоғида бир қатор инвестициявий келишувларга эришилган эди.

Учрашувда ана шу келишувлар самараси сифатида Фарғонада қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларида ҳамда Япон боғини ташкил этиш борасида амалий ишларга киришилгани қайд этилди. Шу мақсадда бугунги кунда вилоятда япон корхоналари рўйхатдан ўтиб, фаолият бошлагани таъкидланди.

Шунингдек, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида «Япон саноат парки» фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташаббус илгари сурилиб, ушбу зонада тадбиркорлар, хусусан, хорижлик сармоядорларга қулай инвестиция муҳити яратиб берилиши маълум қилинди.

“Japan DX Co., Ltd” директорлар кенгаши ижрочи раиси Сожи Сузуки билан айни масалада англашув меморандуми имзоланди. Лойиҳага кўра, «Қўқон» ЭИЗга Япониянинг замонавий технологияларини олиб келиш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

 

Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?