«Қўқон» ЭИЗда янги корхоналар иш бошлади

15:32 24 Август 2022 Жамият
255 0

Фото: Халқ сўзи

Мустақиллик байрами арафасида «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида енгил саноат, қурилиш соҳасига ихтисослашган бир қатор замонавий корхоналар фойдаланишга топширилмоқда.

Улардан бири - «Азамат Савдо Зиё» МЧЖда қурилиш бозорида талаб юқори бўлган бурама мих (саморез) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхонанинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳудуд қурилиш саноати жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб, кучли рақобат шароитида янги корхоналар ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топишига ишонч билдирди.

— Лойиҳа доирасида қарийб 7 млрд. сўм ўз маблағим ҳамда 3,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги банк кредити ҳисобига 70 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди, — дейди «Азамат Савдо Зиё» МЧЖ раҳбари Иброҳимжон Сиддиқов. — Корхонада йилига 3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати мавжуд. Шу тариқа йилига 1,5 млн. долларлик маҳсулотни экспорт қилиш имкониятига эга бўламиз.

Ўз навбатида ҳар йили ички бозорга 24 млрд. сўмлик маҳсулот етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер