Қўқон давлат педагогика институтида АҚШлик ўқитувчи талабаларга дарс бериши кутилмоқда

17:16 10 Сентябр 2021 Жамият
311 0

Фото: "Халқ сўзи"

Мамлакатимизда чет тилларини ўқитиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг ижросини таъминлаш ва ўқув жараёни сифатини ошириш ишлари доимий эътиборда.

2021 йил 9 сентябрь куни АҚШ элчиҳонасининг маданият бўйича мутахассиси Сара Талалай, америкалик кўнгилли мутахассислар Патрик Паусе, Элеанор Бейкер, Карли Зилге ва ELP координатори ёрдамчиси Умида Болтаева  Қўқон давлат педагогика институтига ташриф буюрди. Меҳмонларни Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, институт ректори Д. Ходжаева, ўқув ишлари проректори Н. Жўраев ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими бўшлиғи А. Нажмиддинов кутиб олди.

Ўзаро мулоқотда шаҳар ҳокими М. Усмонов томонидан Қўқон шаҳри тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида ўзаро фикр алмашилди. Мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш муҳим эканини алоҳида таъкидланди. Институт ректори Д. Ходжаева таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликдан мамнунлигини ва бу борадаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгайиши икки томонлама манфаатли эканлигига тўхталиб ўтди. Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам самимий қабул учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Фото: "Халқ сўзи" 

Учрашув якунида ҳар икки томон таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган бундай саъй-ҳаракатларни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Хорижий тиллар факультетига ташриф буюриб, у ерда хорижий тилларни ўрганиш учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишди.

Қўқон давлат педагогика институти матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси модемномасига асосан инглиз тили мутахассиси Паверс Патрик Дайлан Қўқон Давлат педагогика институтининг Инлиз тили ва адабиёти кафедрасида ўқитувчи ассистент лавозимида фаолият олиб бориши кутилмоқда. У асосан I-II босқич талабаларига «Оғзаки ва ёзма нутқ интеграциялари» фанидан дарсларда иштирок этади. Бу босқичда жами 300 нафар талаба таҳсил олади. Бундан ташқари, талабалар учун «Speaking club» мавзуларидаги дарсдан ташқари машғулотлар олиб борилиши кўзда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида таълим бўйича иккита келишувга эришилган. АҚШ Давлат департаменти ҳамда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги имзолаган ҳужжатларда АҚШ олий ўқув юртлари ҳамда Марказий Осиё университетлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш учун молиявий кўмак дастурларини кенгайтириш кўзда тутилган. Шунингдек, 2020 йил 28 сентябрь куни икки мамлакат ўртасида таълим тараққиётига кўмаклашиш бўйича муҳим келишув имзоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?