Қонунчилик палатаси ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди

18:10 14 Декабрь 2023 Жамият
229 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида Медиасаводхонлик ва сунъий интеллект бўйича қуйи палата ходимлари салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда медиа ва ахборот саводхонлигининг асосий тушунчалари ва тамойиллари, ахборот хуружлари, янгиликларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини баҳолаш тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тренинг иштирокчилари оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда киберхавфсизлик муаммолари ва алгоритмлари ҳамда сунъий интеллектнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича билим ва кўникмаларини оширишди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар махсус сертификат билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер